Сабина Мустаева «Голос. Дети» иккинчи мавсуми ғолибаси бўлди (видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Сабина Мустаева «Голос. Дети» иккинчи мавсуми ғолибаси бўлди (видео)

Дунё 18-04-2015, 11:40 1 582
Сабина Мустаева «Голос. Дети» иккинчи мавсуми ғолибаси бўлди (видео)

Ўзбекистонлик Сабина Мустаева «Голос. Дети» шоусида томошабинлар SMS-овозлари натижаларига кўра ғолиб бўлди. Бу ҳақда «TACC»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

17 апрель куни бўлиб ўтган финал босқичида Сабинага лойиҳанинг яна саккиз иштирокчиси рақиблик қилди. Мураббийи Максим Фадеев бўлган Сабина финалда Crazy қўшиғини куйлади.

Эслатиб ўтамиз, Сабина лойиҳанинг аввалги сонида финалга чиқолмаган эди, бироқ «Биринчи канал» яна бир саралаш босқичини ўтказиб, ёш иқтидорларга яна бир имкон беришга қарор қилди.

Бу босқичда тўққиз иштирокчи қатнашди. Булар – Даниил Фурман, Мария Мирова, Евдокия Малевская (Дима Билан жамоаси), Екатерина Бизина, Катрина-Паула Диринга, Саида Махаметзянова (Пелагея жамоаси), Алина Аракелова, Елизавета Марочкина ва Сабина Мустаева (Максим Фадеев жамоаси).

Ҳар бир иштирокчи ҳакамлар эътиборига биттадан қўшиқни ҳавола қилди. Финалчиларни телетомошабинлар, телефон қўнғироқлари ва SMS-хабарлар орқали аниқлаб беришди.
Сабина Мустаева финалда куйлаган қўшиқ
[media=https://www.youtube.com/watch?feature=player_embedded&v=gW-JDh_bvrk]

Сабинани ғолиблик онлари
[media=https://www.youtube.com/watch?feature=player_embedded&v=EIzsevaXP1E]


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.