Оқ уй расмий вакили Жон Эрнест Вашингтон Россия президенти Владимир Путинга нисбатан санкциялар киритмаганига изоҳ берди. Бу ҳақда Кун.уз сайти хабар бермоқда.
"Санкциялар киритиш сиёсатига кўра, хорижий давлатлар етакчилари фақатгина маълум бир ҳолатлардагина қора рўйхатга тушади", - деди Эрнест.
Журналистлар Оқ уй вакилидан АҚШнинг 2015 йилда ҳукумат компьютер тизимларига уюштирилган киберҳужумларга кескин жавоб чоралари кўрилмагани юзасидан изоҳ беришни сўрашди. Ўшанда Вашингтон бунда Хитойни айблаган ҳамда ўз ходимларини уларнинг шахсий маълумотлари ўғирланган бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган, холос.
"Бу ҳар икки ҳодиса бир-биридан фарқ қилади", - жавоб берди Эрнест.
АҚШ разведка ҳамжамиятига кирувчи бир қатор махсус хизматлар россиялик хакерлар сайловолди кампанияси вақтида мамлакат сиёсий ташкилотлари компьютер тизимига ҳужум қилишгани ҳақида маълум қилишган. Бу Дональд Трампга ғалаба қозонишида ёрдам бериш мақсадида амалга оширилган бўлиши мумкин. Россиянинг хакерлик ҳужумига алоқадорлиги юзасидан эса биронта далил-исбот келтирмади.
Россия президенти Владимир Путин компьютер тизимларини бузиб кириш ҳақида тўхталиб, тақдим этилган маълумотларда Россияга алоқадор жиддий ҳеч нарса йўқлигини айтиб ўтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди