14:30 / 05.01.2017
6 301

АҚШ ҳукумати Google’га ҳамкорликни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда

АҚШ ҳукумати Google’га ҳамкорликни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда

АҚШ меҳнат вазирлиги Google’га федерал ҳукумат билан бизнес юритишни тақиқлаб қўйиш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳолат интернет-компания ўзининг минглаб ходимлари шахсий маълумотларини тақдим этмаса юз беради, деб хабар беради Кун.уз сайти.

Агентлик маълумотларига кўра, вазирлик юристлари тегишли ариза билан маъмурий ишлар бўйича судга мурожаат қилган. Унда Google бир неча бор вазирликка ишчиларга компенсация тўловлари ва бошқа маълумотни тақдим этишдан бош тортгани айтилади. Юристларнинг аниқлик киритишича, бу маълумотлар вазирликка Калифорнияда жойлашган компания ишчиларни жинсий ёки ирқий жиҳатдан ажратмаслигига ишонч ҳосил қилиши учун керак.

Google вакилларининг маълум қилишича, меҳнат вазирлиги талабига кўра ходимлари ҳақида юз минглаб маълумотларни тақдим этишган, бироқ “вазирликнинг бир қатор талаблари” бўйича уларни беришдан бош тортишган. Компания бундай талабларни “шахсий маълумотга тажовуз қилиш” деб атади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ҳукумати Google’га ҳамкорликни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда