Истанбул аэропортида 600дан ортиқ рейс бекор қилинди

  • Дунё
  • 7-01-2017, 18:07
  • 670
  • Истанбул аэропортида 600дан ортиқ рейс бекор қилинди

    Туркиянинг Turkish Airlines миллий авиакомпанияси Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортида 610та авиапарвозни бекор қилинганини маълум қилди. Бунга ноқулай об-ҳаво, кучли қор ёғиши сабаб бўлган.

    Хабарларга кўра, шу муносабат билан 6 мингга яқин авиайўловчи меҳмонхоналарга жойлаштирилган, 20 мингга яқин киши иссиқ овқат билан таъминланган.

    Anadolu агентлигининг маълумотларига кўра, Истанбулнинг айрим ҳудудларида қор қалинлиги 40 см.га етмоқда. Босфор бўғози кемалар учун ёпиб қўйилган. Автомобиль йўлларини муз қоплагани кўплаб автоҳалокатларга сабаб бўлган, уларда бир неча йирик юк машиналари ҳам иштирок этган.

    Истанбул шаҳар маъмурияти, ўз навбатида, "Зейтинбурнуспор" спорт маркази биносида 700 дан ортиқ уйсизларни тўплаб, овқат билан таъминлаган. Шу билан бирга, қутқарув хизмати куну тун ишлаётгани таъкидланмоқда, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.