14:26 / 19.04.2015
16 915

Туркманистон 4 йил ичида 4 мингдан ортиқ муҳожирга фуқаролик берди

Туркманистон 4 йил ичида 4 мингдан ортиқ муҳожирга фуқаролик берди

2011-2014 йиллар мобайнида Туркманистон ҳудудида истиқомат қилиб келаётган 4 минг нафардан ортиқ муҳожирлар туркман муҳожирлигини қабул қилган. Бу ҳақда Туркманистон миграция хизмати вакили капитан Ўгулмарал Сапаргелдиев маълум қилган, деб ёзади Kun.uz.

Унинг айтишича, давлат ўзининг янги қабул қилинган фуқаролари яхши яшаши учун керакли шароитларни яратиб берган.

“Янги фуқароларимиз учун давлат бир қатор ижтимоий имтиёзлар жорий қилди. Айниқса, уларнинг таълим олиши, тиббий хизматлардан фойдаланиши, ишлаши ва нафақа пулларини олиши таъминланди. Шу билан биргаликда, бу фуқаролар қонун бўйича бошқа фуқаролар билан бир хил даражада ҳуқуқлардан фойдаланиши ҳамда бурчларини бажариши керак бўлади”, дейди Сапаргелдиев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон 4 йил ичида 4 мингдан ортиқ муҳожирга фуқаролик берди