Мексикада АҚШ дипломатига ўқ узилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мексикада АҚШ дипломатига ўқ узилди

Дунё 8-01-2017, 10:49 351
Мексикада АҚШ дипломатига ўқ узилди

Мексиканинг Гвадалараха шаҳрида номаълум шахс АҚШ консуллиги ходимига ўқ узди. Бу ҳақда «Вести.ru»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.

Ҳужум уюштирилгани видеога тушди, ҳозирда жиноятчи қидирилмоқда. Яраланган дипломатнинг ҳолати барқарор эканлиги айтилмоқда.

Мерган америкаликни бекатда кутгани билдирилмоқда. У ҳақдаги маълумот учун 20 минг доллар мукофот эълон қилинди.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.