15:53 / 09.01.2017
8 075

Чимкентдаги қурилиш майдонида уч кишининг қолдиғи топилди

Чимкентдаги қурилиш майдонида уч кишининг қолдиғи топилди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида қурилиш ишларини олиб бораётган қурувчилар кутилмаган топилмага дуч келишган. Улар одамларнинг қолдиғи, деярли бус-бутун хум ва уй жиҳозларини топиб олишган. Қурувчилар топилмаларни бир жойга тўплашгач, 3 кишининг қолдиғи экани аниқланган.

Қурувчилардан бири улар бу топилмаларга қандай дуч келишганини сўзлаб берган, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

«Ишлаётганимизда ўртоғимнинг суякка кўзи тушди! Биз аста-секинлик билан қазиш ишларини давом эттирдик ва уч кишининг қолдиғи, синган ликопча ва албатта, тилл эмас, тупроқ тўлдирилган кўзани ковлаб олдик. Биз зудлик билан кексаларни чақирдик. Улар инсон қолдиқларини қайта кўмиш зарурлигини айтишди. Кўзани биз текшириш учун археологларга топширдик…», - деб ҳикоя қилган Даврон Абаев.

Ушбу топилмага дуч келган қурувчилар мазкур ҳудудда ишни ввақтинча тўхтатган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чимкентдаги қурилиш майдонида уч кишининг қолдиғи топилди