Рамзан Кадировнинг «iPhone»дан фойдаланаётган сурати тарқалди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Рамзан Кадировнинг «iPhone»дан фойдаланаётган сурати тарқалди

Дунё 5-12-2014, 01:21 1 908
Рамзан Кадировнинг «iPhone»дан фойдаланаётган сурати тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Россия президенти Владимир Путиннинг 4 декабрь куни Федерал Йиғилишга қилган мурожаати давомида олинган қизиқарли кадрлар пайдо бўлди. Бу ҳақида «Hi-tech.Mail.ru»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Расмда Чеченистон президенти Рамзан Кадировнинг АҚШнинг "Яблоко" компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган "iPhone" смартфонини тутиб турган акс этган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар бу расмга ҳазил тариқасида "YotaPhone қаерда" дея савол беришган.

Аввалроқ, Рамзан Кадиров Россияда ишлаб чиқарилган "YotaPhone 2" смартфонидан фойдалана бошлаганини ва россияликларни "iPhone" ўрнига "YotaPhone" смартфонидан фойдаланишга чақирган эди.
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.