15:05 / 10.01.2017
6 200

Yahoo’нинг номи ўзгариб, директорлари “сургун” қилинмоқда

Yahoo’нинг номи ўзгариб, директорлари “сургун” қилинмоқда

Яқин кунларда Yahoo компаниясининг номи Altaba деб ўзгартирилади. Шундан сўнг, компания акцияларининг Yahoo номи билан аталган вақтдаги раҳбарлари ўз лавозимларини тарк этишади. Бу ҳақда “USA Today”га асосланиб “Қалампир.уз” хабар қилди.

Маълумотларга кўра, бу Yahoo компаниясининг акциялари Verizon Communications Inc. холдингига сотиб юборилгач, содир бўлади. Яқин 3 ой ичида имзоланиши керак бўлган ушбу келишувнинг баҳоси қарийб 5 миллиард АҚШ доллари, деб баҳоланмоқда.

Хабарда келтирилишича, раҳбарлар орасида Yahoo компанияси директори Марисса Майер, шунингдек, директорлар кенгаши раиси Мейнард Уэбб щз лавозимини тарк этади. Ташкилотнинг янги раҳбари этиб Эрик Брандт тайинланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Yahoo’нинг номи ўзгариб, директорлари “сургун” қилинмоқда