Обама: ИШИД йўқ қилинади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Обама: ИШИД йўқ қилинади

Дунё 11-01-2017, 13:29 708
Обама: ИШИД йўқ қилинади

АҚШ президенти Барак Обаманинг баёнот беришича, унинг 8 йиллик президентлик даврида Америка махсус хизматлари ва ҳарбийлари "ўн минглаб террорчилар"ни йўқ қилган. Шунга кўра, ИШИД ҳам йўқ қилинади, деб таъкидлаган Обама.

"Биз ўн минглаб террорчилар, жумладан, Усома бин Лодинни ўлдирдик. ИШИДга қарши биз етакчилик қилаётган халқаро миқёсдаги коалиция уларнинг ярмини йўқ қилди ҳам ҳудудининг ярмига яқинини озод этди", — деган Обама Чикагодаги хайрлашув маърузасида.

"ИШИД йўқ қилинади ва Америкага таҳдид соладиган ҳеч ким хавфсиз бўла олмайди", — деб қўшимча қилган президент.

Обама 20 январь куни истеъфога чиқади, Дональд Трамп АҚШнинг янги президенти бўлади.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.