18 апрель куни Олма-Ота шаҳридаги метрода икки янги бекат фойдаланишга топширилди. “Москва” ва “Сайрон” деб номланган ушбу бекатларнинг очилиши маросимида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев иштирок этди, деб ёзади Kun.uz.
Қозоғистон раҳбари “Москва” метро бекатига тушиб, қурувчи ва метрополитен ходимлари билан учрашди. У билан биргаликда очилиш маросимида Олма-Ота ҳокими Ахметжон Есимов, Транспорт бошқармаси раҳбари Талгат Абдураҳмонов, тадбиркор Кенес Ракишев, Россия бош консули ҳамда бошқа юқори лавозимли амалдорлар иштирок этишди.
Назарбоев Олма-Ота мегаполисга айланиб бораётганини таъкидлаб, шаҳардаги 1,5 млн нафарлик аҳолининг ҳаракатланиши учун қулайликлар яратилиши ишлари давом этишини билдирди. Унинг айтишича, шаҳарда ҳалқа йўли қурилади ва экология ҳолатининг яхшиланиши борасида ишлар амалга оширилади.
Хабар қилинишича, “Москва” бекатида Москва шаҳридаги Кремл биноси ва Қизил майдон тасвирлари ифодаланган.
Шаҳар метросида 2012 йилда кунига 15-16 минг киши ташилган, 2014 йилда эса бу борадаги кўрсаткичлар 24-25 мингга етган. Янги бекатлар ишлай бошлаганидан кейин кўрсаткичлар яна икки баробар ортиши кутилмоқда.
Олма-Ота метроси 2011 йилнинг 1 декабрида фойдаланишга топширилган бўлиб, шу вақтгача унда 7та метро бекати мавжуд эди: “Райимбек ботир”, “Жибек жўли”, “Алмали”, “Байконур”, “Абай”, “Мухтор Авезов” ва “Алатау”.
Қайд этиш жоизки, шаҳарнинг янги метро бекатлари барпо этилган ҳудудларида уй-жойлар нархи 10 фоизга қимматлашиб кетган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди