22:19 / 12.01.2017
7 016

Брент нефтининг нархи 55 доллардан ошди

Брент нефтининг нархи 55 доллардан ошди

Лондоннинг ИCE Футурес биржасида Брент нефти март фючерсларининг бир баррели нархи 55,08 долларга, Ню-Ёрк товар биржасида эса WТИ нефти феврал фючерсларининг бир баррели 52,15 баррелга чиқди. Бу ҳақда “Ведомости”га асосланиб “Дарё” хабар бермоқда.

Бозорлар кўпдан бери анчайин барқарор кўрсаткичлар намойиш этмоқда.

АҚШ энергетика вазирлиги ўтган ҳафта мобайнида мамлакат нефт захиралари 4 миллион баррелга ўсганини маълум қилди. Бу таҳлилчилар кутганидан анча юқори кўрсаткичлардир.

Шу ва бошқа бир қатор ижобий янгиликлар туфайли фючерслар нархи 2,7–2,8 фоизга ошди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Брент нефтининг нархи 55 доллардан ошди