Япония бош вазири Синдзо Абэ Россияга яқин вақт давомида бориши ҳақида маълум қилди. У ташриф давомида тинчлик битими масаласини илгари суради. Бу ҳақда "ТАСС"га асосланиб "Кун.уз" хабар берди.
«Мен Россияга қулай имкониятдан фойдаланиш мақсадида яқин вақт давомида ташриф буюраман», - деди Япония бош вазири парламентда пленар сессия бошланиши билан муносабати билан сўзлаган нутқида.
Унинг сўзларига кўра, 70 йилдан бери давом этиб келаётган ҳудудий яхлитлик муаммосини ҳал қилиш анча қийин масаладир.
Бундан ташқари, Абэ Япония ва Россия муносабатларининг яхшиланиши Шимоли-Шарқий Осиёдаги хавфсизлик нуқтаи-назаридан катта аҳамиятга эга эканини айтиб ўтди.
«Шимоли-Шарқий Осиёда хавфсизликни қўллаб-қувватлаш учун Россия билан муносабатларнинг яхшиланиши жуда муҳим. Бироқ Иккинчи жаҳон уруши якунига етганидан 70 йил вақт ўтган бўлса ҳам мамлакатларимиз тинчлик битимини имзоламаган. Бу яхши эмас», - дея хулоса қилди сиёсатчи.
Аввалроқ Россия ҳукумати бош вазир ўринбосари Игорь Шувалов Россия Япония бош вазири Синдзо Абэни 2017 йилда икки марта қабул қилиб олишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди