Бразилиянинг марказидаги Гояс штатидаги турмалардан биридан 14 маҳбус қочиб кетди. Бу ҳақда Globo телеканалига асосланиб Кун.уз хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, маҳбуслардан бири қўққисдан қўриқчига ҳужум қилиб, ундан қуролини тортиб олган. Сўнгра бошқа бир қўриқчини турма эшигини очишга мажбур қилган. Қочоқлардан бирортаси ҳали ушланмаган.
Бразилияда 2017 йил боши турмалардаги бир қатор исёнлар билан бошланди. Бразилия
тарихидаги бундай исёнлардан энг йириги Манаус шаҳрида 1 январда юз берди. Ўшанда икки рақиб гуруҳнинг ўзаро ихтилофи сабабли бошланган тартибсизликларда 50 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган.
Шундан кейин Бразилия ҳукумати ахлоқ-тузатиш муассасаларини ислоҳ қилиш дастурини қабул қилган. Бразилияда аксарият турмалар меъёридан тўлиб-тошган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди