17:08 / 23.01.2017
6 347

Хитойда 2016 йили лотереялар сотувидан келган тушум 57 млрд долларни ташкил этди

Хитойда 2016 йили лотереялар сотувидан келган тушум 57 млрд долларни ташкил этди

Хитойда ўтган йили турли лотереялардан тушум 2015 йилга нисбатан 7,3 фоизга ошди ва 394,6 миллиард юанга (57,5 миллиард доллар) етди. Бу ҳақда мамлакат молия вазирлиги маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Хайрия лотереялари сотуви 206,5 миллиард юань келтирди. Тарқатилиши 13,1 фоизга кўпайган спорт лотереялари 188,2 миллиард юань тушум берди. Хитойда декабрь ойининг ўзида 36,6 миллиард юанлик лотерея чипталари сотилди.

Хайрия ва спорт лотереялари сотилишидан келган тушум маъмурий харажатлар ва ютуқлардан ташқари мамлакатда ижтимоий таъминотни яхшилаш ҳамда спорт иншоотлари қурилишига сарфланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда 2016 йили лотереялар сотувидан келган тушум 57 млрд долларни ташкил этди