11:19 / 26.01.2017
6 866

Бразилиядаги турмадан 56 маҳбус қочиб кетди

Бразилиядаги турмадан 56 маҳбус қочиб кетди

Бразилиянинг Риу-Гранди-ду-Норти штатидаги энг йирик турма ҳисобланган Алкасус турмасидан камида 56 маҳбус қочиб кетди. Бу ҳақда Globo телеканалига таяниб Кун.уз ёзмоқда.

Таъкидланишича, 14 январда шу турмада исён оқибатида 26 киши ҳалок бўлганди.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, қочоқлар сони анча кўпроқ бўлиши мумкин. Турма ходимлари мураккаб вазият сабабли синчков текширув ўтказиб, қочоқлар сонини аниқ ҳисоблай олишмаган.

Аввалроқ Бразилия жанубидаги турмадан 200 га яқин маҳбус қочиб кетгани маълум қилинганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилиядаги турмадан 56 маҳбус қочиб кетди