12:01 / 27.01.2017
7 028

Дубайдаги ресторан ишсизларга бепул тушликларни таклиф қилмоқда

Дубайдаги ресторан ишсизларга бепул тушликларни таклиф қилмоқда

Дубай амирлигининг иш қидираётган ва ўзига егулик сотиб олишга қодир бўлмаган фуқаролари Nom Nom Asia Restaurant ресторанида бепул овқатланиши мумкин, деб ёзади «Дарё» нашри.

Ҳафтанинг исталган кунида Дубайнинг ҳар бир фуқароси товуқ, мол гўшти ёки креветкадан иборат асосий таом, гуруч ёки лағмон ва сувдан иборат тушликни олиши мумкин.

Тушлик мутлақо бепул, аммо кўпинча Дубай фуқаролари имконияти пайдо бўлганида пулини қайтаради.

Ал Барша ва Карама туманларидаги ресторанлар қарийб бир йилдан буён ишсизларни бепул тушлик билан таъминламоқда. Муассасалар эгалари Дубайдаги меҳнат бозори бераҳм эканлигини ҳисобга олиб, одамларга ёрдам бериш учун ҳаракат қилаётганини айтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубайдаги ресторан ишсизларга бепул тушликларни таклиф қилмоқда