Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида содир бўлган қор кўчкиси натижасида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Реутерс»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Қурбонларнинг кўпчилигини Ҳиндистон ва Покистон ҳудудини ажратиб турувчи шартли Назорат чизиғини қўриқловчи ҳарбийлар ташкил этади.
Умумий ҳисобда, қуролли кучлар 15 кишини йўқотди. Улардан тўрт нафари 27-январ куни эрталаб ҳалок бўлди.
Шунингдек, яна тўрт нафар фуқаро ҳалок бўлган, улардан иккитаси ёш бола экани маълум қилинди.
Табиий офат туфайли бир неча қишлоқда электр симлари узилиб, аҳоли чироқ ва иссиқликсиз қолган.
Яқин кунларда қурбонлар сони ортиши тахмин қилинмоқда: синоптиклар қор кўчиши хавфи дам олиш кунлари сўнгигача сақланиб қолишини таъкидламоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди