Америкалик ва австралиялик олимлар ҳозирги Австралия, Тасмания ва Янги Гвинеяни бирлаштирган Сахул суперқитъасида сўнгги муз даврида яшаб ўтган улкан ҳайвонларнинг қирилиб кетиши асосий сабабларидан бирини аниқлади, деб ёзади «Дарё» нашри.
Ушбу сут эмизувчилар нобуд бўлишига, олимлар фикрича, уларнинг ем-хашак базаси камбағаллашиши сабаб бўлган. «Иқлим қуруқлашиб боргани сари, ҳайвонларнинг овқатланиш тартиби кескин ўзгаргани борасида далилларни топдик», — деди тадқиқот ҳаммуаллифи Лариса ДеСантис.
Бундай хулосага олимлар замонавий Австралия ҳудудида 350—570 минг йил аввал — йирик организмлар кенг тарқалган даврда ҳамда 30—40 минг йил аввал — улар қирилиб кетган вақтда яшаган ўтхўрлар рационини солиштириб кўриш орқали келди. Ҳайвонлар тишларидаги кислород ва углерод изотоплари мутахассисларга организмларнинг овқатланиш рационини ҳамда суяк ҳосил бўлиш пайтидаги атроф-муҳит ҳарорати ва намлигини баҳолаш имконини берди.
Олимларнинг ушбу тадқиқоти Сахул фаунасининг йирик вакилларини суперқитъада пайдо бўлган одамлар қиргани ҳақидаги гипотезани билвосита рад этади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди