Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасида 28 январь куни бўлиб ўтган телефон суҳбати икки йирик давлатлар ўртасидаги янги саҳифани очди. Суҳбат чоғидаги айрим фактлар расмий Кремль томонидан маълум қилинди, дейилади "Водиймедиа" да.
"Суҳбат чоғида икки томон ҳам Россия ва Америка ўзаро алоқаларини барқарорлаштириш ва ривожлантириш борасида фаол ҳамкорлик қилишга тайёрлигини намойиш қилди. Энг асосий хавф – халқаро терроризмга қарши курашда ҳаракатларни бирлаштириш устувор мақсад қилиб белгиланган. Президентлар Россия ва Американинг ИШИД ҳамда Суриядаги бошқа террористик гуруҳларни йўқ қилиш борасидаги ҳаракатларини мувофиқлаштиришни қўллаб-қувватлашди", – дейилади хабарда.
Шунингдек, давлат раҳбарлари Араб-Исроил низоси, Эрон ядро дастури атрофидаги ва Корея ярим оролига оид вазиятлар борасида сўз юритишди.
"Бу ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш келишиб олинди", – дейилган хабарда.
Бундан роппа-роса икки ҳафта бурун матбуотда Америка томонидан дунёнинг ҳар икки гигант давлатларининг муносабатлари тўғрисида яна бир расмий муносабат билдирилганди. АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп рус-америка муносабатларига янгича қараш таклиф этишга тайёрлигини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди