14:49 / 29.01.2017
7 684

Малика Дианага Лондонда ҳайкал ўрнатилади

Малика Дианага Лондонда ҳайкал ўрнатилади

Йигирманчи асрнинг таниқли аёлларидан бири, Буюк Британия тахтининг меросхўр шаҳзодалари - Уильям ва Гаррининг онаси Малика Дианага Лондонда ҳайкал ўрнатилади. Ушбу ёдгорлик унинг вафотига 20 йил тўлиши муносабати билан бунёд этилади. Бу ҳақда шаҳзодалар қўшма баёнот беришди, деб хабар бермоқда "Водиймедиа".
"Онамизнинг вафот этганига 20 йил тўлди. Ҳайкал бунёд этиш орқали унинг Бирлашган Қироллик ва бутун дунёга кўрсатган ижобий таъсирини тан олишнинг айни вақтидир. Биз ёдгорлик мажмуасини Кенсингтон саройида барпо этамиз. Ташриф буюрувчилар унинг ҳаёти ва меросидан баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўладилар”, - дейилади қўшма баёнотда
Уильям ва Гарри маблағ йиғиш учун махсус комиссияни таъсис этдилар. Ҳайкалтарош номи кейинроқ ошкор қилинади.

Диана Фрэнсис Спенсер 1961 йилда таваллуд топган. 20 ёшида у Британия тахти меросхўри шаҳзода Чарльзга турмушга чиқади. Лекин никоҳ муваффақиятсиз бўлади. 1996 йилда жуфтлик расман ажрашишади. Диана қироллик оиласи аъзолигидан маҳрум этилсада, Малика мақомини сақлаб қолади. Чунки у тахтнинг иккинчи ва учинчи ўриндаги ворисларининг онаси ҳисобланади.
1997 йил 31 августга ўтар кечаси Дина автоҳалокат натижасида ҳаётдан бевақт кўз юмади. Ўшандан бери у ҳақда кўплаб китоблар ёзилди, ўнлаб кинолар суратга олинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Малика Дианага Лондонда ҳайкал ўрнатилади