Қирғизистонда февраль ойи давомида ёқилғи-мой маҳсулотлари (ЁММ) 2-2,5 сўмга арзонлашиши кутилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати аппарати ахборот таъминоти бўлими маьлумотига асосланиб Кун.уз хабар берди.
Бўлимнинг маълум қилишича, мамлакат вазирлар маҳкамасида ЁММ бозоридаги вазият ва транзитга унификациялашган темир йўл нархларининг таъсир қилиши муҳокама қилинди. Таъкидланишича, Қирғизистонда ёнилғи Қозоғистон орқали маҳсулотлар транзити учун унификациялашган темир йўл нархлари қўлланиши сабабли арзонлашади. ЁММ февраль давомида нефть маҳсулотлари партиялари келишига боғлиқ ҳолда арзонлашиб боради.
"Ҳисоб-китобларга кўра, Россиядан нефть маҳсулотларининг Қирғизистонга транспортировка қилиниши бир тонна учун 45 доллардан 48 долларгачани (нефть қайта ишловчи заводнинг чегарадан узоқлашганига боғлиқ ҳолда) ташкил қилди", деб айтди Қирғизистон ҳукумати аппарати иқтисодиёт ва инвестициялар бўлими бошлиғи Николай Чуйков. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди