20:47 / 01.02.2017
6 658

Тошкент ва Душанбе ўртасидаги илк парвоз қачон амалга оширилиши маълум қилинди

Тошкент ва Душанбе ўртасидаги илк парвоз қачон амалга оширилиши маълум қилинди

“Душанбе халқаро аэропорти” ОАЖ Тожикистон ва Ўзбекистон хукуматлари раҳбарлари билан келишилган ҳолда жорий йилнинг 10 февралидан Душанбе – Тошкент йўналишларида парвоз қилиш қайта йўлга қўйилганини эълон қилди. Бу ҳақда “Душанбе халқаро аэропорти” ОАЖ сайтига асосланиб “Қалампир.уз” хабар берди.

Бундан буён “Сомон-Аир” авиакомпанияси бир ҳафтада 1 марта, жума кунлари Душанбе – Тошкент, Тошкент – Душанбе йўналишлари бўйича парвозни амалга оширади.

Айни йўналишда парвоз этишни истаганлар чипталарни Душанбе халқаро аэропортидан харид қилишлари мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тошкент ва Душанбе ўртасидаги илк парвоз қачон амалга оширилиши маълум қилинди