09:06 / 02.02.2017
6 539

Москвадаги майдонга Фидель Кастро номи берилади

Москвадаги майдонга Фидель Кастро номи берилади

Москва ҳукумати шаҳар шимоли-ғарбидаги майдонга Фидель Кастро номини беришга қарор қилди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Идоралараро комиссия мажлисида Куба инқилоби етакчисининг номи билан Сокол туманидаги Иккинчи Песчаная ва Новопесчаная кўчалари кесишмасидаги майдонни аташ ҳақида қарор қабул қилинди.

Муқобил версия сифатида аввалроқ Шимолий Медведковдаги иккита лойиҳалаштирилаётган тор кўчани Кастро исми билан номлаш таклиф қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Куба собиқ раҳбари Фидель Кастро 2016 йил 26 ноябрда 90 ёшида вафот этди ва 4 декабрь куни Сантьяго-де-Куба шаҳрида дафн этилди. У мамлакат қаҳрамони Хосе Марти мақбараси ёнидаги Санта-Ифигения қабристонига қўйилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвадаги майдонга Фидель Кастро номи берилади