18:34 / 02.02.2017
6 239

Ҳиндистонда полиция ходимлари кетаётган автобус портлатилди

Ҳиндистонда полиция ходимлари кетаётган автобус портлатилди

2 февраль куни Ҳиндистоннинг шарқий қисмида полициячилар соқчилар отрядига уюштирилган ҳужум оқибатида камида 7 киши вафот этган. Бу ҳақда “NDTV” телеканалига таяниб "Qalampir.uz" хабар бермоқда.

Маълумотларга қараганда, воқеа Андхра-Прадеш ва Орисса штатлари чегарасида юз берган. Микроавтобус йўл устига жойлаштирилган қўлбола портловчи воситанинг ҳаракатга келтирилиши сабаб портлаб кетган. Автобус ичида ўқиш учун бошқа шаҳарга йўл олган 12 нафар соқчилар отряди бўлган. Айни вақтда 7 ҳарбий вафот этгани хабар қилинмоқда, аммо қурбонлар сони яна ортиши мумкинлиги айтилмоқда.

Бу жангарилар Ҳиндистоннинг жунглиларида макон топган гуруҳ бўлиб, улар тез-тез ҳукумат вакилларига қарши ана шундай босқинчилик ҳаракатларини амалга ошириб туришади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда полиция ходимлари кетаётган автобус портлатилди