07:36 / 03.02.2017
7 438

Путин 16 генерални ишдан бўшатди ва Қримга прокурор тайинлади

Путин 16 генерални ишдан бўшатди ва Қримга прокурор тайинлади

Россия президенти Владимир Путин Россия ФВВ, ИИВ ва Тергов қўмитасида фаолият юритган 16 нафар генерални ишдан бўшатиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Генераллардан икки нафари ҳарбий хизматдан кетиши маълум қилинмоқда.

Путин, шунингдек, Қрим ярим оролига Камшилов Олег Анатольевични прокурор этиб тайинлаган. Бу ҳақда Sof нашри хабар беради.

Ёппасига кадрлар ўзгариши сабаблари маълум қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июл ойи охирларида Россия ҳукумати шов-шувли кадрлар ўзгаришини бошдан кечирган эди. Мамлакат раҳбари ўшанда энг юқори лавозимларни эгаллаб турган 14 нафар амалдорларни истеъфога чиқарган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин 16 генерални ишдан бўшатди ва Қримга прокурор тайинлади