09:04 / 03.02.2017
6 181

Меркель Анқарада турк мухолифати вакиллари билан учрашди

Меркель Анқарада турк мухолифати вакиллари билан учрашди

Германия канцлери Ангела Меркель Туркияга уюштирилган ташрифи якунида пайшанба куни кечқурун Анқарада мамлакат мухолифат партиялари вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда ГФР ҳукумати расмий вакили Штеффен Зайберт'га асосланиб Кун.уз хабар берди.

Хусусан, Меркель Халқ-республика партияси етакчиси Камол Қиличдорўғли ва халқлар Демократик партияси вакиллари билан музокаралар ўтказди. Учрашувда қандай масалалар муҳокама қилинганига ойдинлик киритилмаган.

Аввалроқ канцлер Туркияга ташрифи давомида “мухолифат демократиянинг бир қисми” эканини таъкидлаб ўтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Меркель Анқарада турк мухолифати вакиллари билан учрашди