6 495
Францияда номаълум кишилар «Макдоналдс»да тушлик қилаётган ҳарбийларнинг қуролини ўғирлаб кетди
Францияда номаълум шахслар «Макдоналдс» ресторанида тушлик қилиш учун тўхтаган ҳарбийларнинг қуролини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда 5 февраль, якшанба куни LCI телеканали маълум қилди, деб ёзади «Дарё» нашри.
Ҳодиса 2 февраль, пайшанба куни Франция жануби-шарқидаги Изер департаментидаги Ла-Верпийер коммунасида юз берди. Парижда хавфсизликни таъминлаш бўйича операциясида иштирок этиб қайтаётган уч нафар ҳарбий «Макдоналдс»га кира туриб, FAMAS винтовкаларини автомобилда қолдирган. Машинага қайтган ҳарбийлар унинг ён ойналаридан бирининг синганлиги, ундаги икки винтовка ва унинг ўқлари йўқолганлигини аниқлади.
Ҳарбий хизматчилар полиция чақирди. Қидирув операцияларига ўнлаб полициячилар ва вертолёт жалб этилди. Дастлабки маълумотларга қараганда, жиноятчилар икки киши бўлган. Полициячилар уларни қидирмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди