Туркия ички ишлар вазирлиги 5 февралда ўтказилган террорчиликка қарши амалиёт давомида мамлакатнинг 29 вилоятида 748 нафар кишини қўлга олди. Улар ИШИД террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда гумон қилинмоқда, деб ёзмоқда Кун нашри.
"Террорчиликка қарши амалиёт 5 февраль куни мамлакатнинг 29 вилоятида ўтказилди. Унинг давомида 748 киши қўлга олинди. Бундан ташқари, ҳафта давомида ИШИДга қарши тадбирларда 72 нафар киши қўлга олинди. Шу тариқа, қўлга олинганларнинг умумий сони 820 нафар инсонни ташкил этмоқда. 12 нафар террорчи йўқ қилинди", - дейилади мамлакат ички ишлар вазирлиги баёнотида.
Куни кеча турк нашрлари Шанлиурфа, Адана, Конья, Чорум, Элёзиг, Бурса ва бошқа вилоятларда ИШИДнинг 400 нафардан зиёд тарафдори қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқатганди. Анқарада 60 киши ҳибсга олинди, уларнинг аксарияти – хорижликлар. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?