16:15 / 06.02.2017
9 431

Владимир Путиннинг Ўрта Осиёга ташрифдан мақсади нима?

Владимир Путиннинг Ўрта Осиёга ташрифдан мақсади нима?

Февраль ойи давомида Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ўрта Осиёга ташриф уюштириши, жумладан, Ўзбекистонга ҳам келиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ташриф давомида Владимир Путин Тожикистон ва Қирғизистонга, шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ҳам келиши кутилмоқда.

Терроризм хавфи кучли мамлакатга ташриф

27 январь куни Россия Федерацияси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Игорь Шувалов Душанбедаги хизмат сафари чоғида Владимир Путиннинг Тожикистонга ташриф буюриши ҳақида маълум қилганди. Кейинроқ, Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков бу маълумотни тасдиқлади ва ташриф давомида Владимир Путиннинг Қирғизистонга ҳам келиши режалаштирилганлигини қўшимча қилди.

Игорь Шуваловнинг Душанбега ташрифи чоғида иқтисодий ҳамкорлик бўйича тожик-рус ҳукуматлараро комиссиясида қатнашди. Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон билан учрашув чоғида миграция масаласида ҳам муҳокамалар ўтказилди. Владимир Путиннинг Тожикистонга ташрифи давомида бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Сўнгги 2 йилда тожик-рус товар алмашинуви ҳажми қисқарган. 2016 йилда ўзаро товар алмашиш ҳажми 1 миллиард доллардан ортиқни ташкил қилган, шу билан бирга Россия Тожикистоннинг энг йирик ҳамкори бўлиб қолмоқда.

Экспертларнинг фикрларига кўра, айни вақтда Москва ва Душанбе ўртасида сиёсий муаммолар бўлса-да, уларни давлат раҳбарлари миқёсида муҳокама қилишга зарурат йўқ. Шу билан бирга Тожикистон Ўрта Осиёдаги террорчилик хавфи юқори бўлган давлат ҳисобланади.

Алмазбек Атамбаев билан хайрлашув

Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев куз фаслида юрак ҳуружини бошидан кечирди ва шу сабаб президентлик лавозимини тарк этиш истагида. “Вақт жуда тез ўтмоқда. Бир йилдан сўнг мен ишимни тарк этаман, 2-3 йилдан кейин эса қилган ишларим натижаси кўринади”, дейди Атамбаев. Москва учун ҳам Қирғизистоннинг сиёсий келажаги муҳим ҳисобланади. Қирғизистон Евросиё иқтисодий кенгаши аъзоси сифатида Россиянинг шу ҳудуддаги иккинчи йирик ҳамкори ҳисобланади.

Олма-отага ташриф

Қозоғистон ва Россия раҳбарлари – Нурсултон Назарбоев ва Владимир Путин тез-тез учрашишади. Охирги йилда икки мамлакат раҳбарлари 6 марта учрашган бўлса, 8 карра телефон орқали мулоқот қилишган. Аввалроқ, Нурсултон Назарбоев Владимир Путинни қишки Универсиада ўйинлари очилишига таклиф этганди. Универсиада ўйинлари 28 январда бошланди ва 8 февралгача давом этади. Владимир Путин мусобақанинг ёпилиш маросимига етиб келиши ҳам мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Владимир Путиннинг Ўрта Осиёга ташрифдан мақсади нима?