06:59 / 07.02.2017
6 885

ИШИД етакчиси топилгани ва қуршаб олингани маълум қилинди

ИШИД етакчиси топилгани ва қуршаб олингани маълум қилинди

ИШИД террорчилик ташкилоти етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг жойлашган ўрни аниқланди. Бу ҳақда France24 телеканалига асосланиб Кун нашри хабар берди.

"У яккаланган ва ҳаракатланиши чекланган", деб маълум қилган телеканал ал-Ободийга иқтибос келтирган ҳолда твиттерда. Ироқ бош вазири билан суҳбатнинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

Декабрь ўрталарида Ироқ махсус кучлари қўмондони Фозил Барварий ал-Бағдодий Мўсулдаги ер ости бункерида яширинаётганини маълум қилганди.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти ал-Бағдодий ҳақидаги маълумот учун мукофот пулини 25 млн долларгача оширганди.

Асл исми Иброҳим Авад Иброҳим ал-Бадрий бўлган ал-Бағдодий биринчи марта оммавий равишда 2014 йил июлда Мўсулдаги масжидда кўриниш берган. Ўшандан кейин ОАВда унинг йўқ қилингани ҳақида бир неча хабарлар пайдо бўлган, бироқ бу хабарлар тасдиғини топмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ИШИД етакчиси топилгани ва қуршаб олингани маълум қилинди