Тожикистонлик мутахассислар мамлакат мактабларида ўқув жараёнини бир ой олдин бошлашни таклиф қилишди, деб хабар бермоқда Спутник нашри.
Тожикистон мактабларида ўқув йили эндиликда 1 августдан бошланиши мумкин, дейилади хабарда.
Нашрга кўра, мутахассислар бу масалани чуқур ўргангач 1 август — ўқув йилини бошлаш учун жуда қулай вақт, ва агар шундай қарор қабул қилинадиган бўлса, бола учун ўқиш янада самарали кечади, деган тўхтамга келишган.
Тожикистон Таълим вазирлигини ўқитувчилар маоши масаласи ҳам бефарқ қолдирмаган.
"Биргина ўқув йили давомида таътил кунлари 56 кунни ташкил қилади. Аммо август ойида, гарчи болалар таътилда бўлишларига қарамай, ўқитувчиларга маош тўланади", — деб айтган Тожикистон Таълим вазирлиги вакили.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ўзининг ҳар йилги анъанавий мурожаатида мамлакатнинг СССР давридан қолган таълим тизимига танқид билан ёпирилиб, ўрта мактаб таълим жараёнига тегишли ўзгаришларни киритишни талаб қилган эди.
Қирғизистонда ҳам сал олдин ўқув йилини кўчириш масаласи кўтарилган эди. Фақат қирғизистонликлар ўқишни 1 октябрдан бошлашни таклиф қилишган. Қирғизистон Таълим вазирлиги ўзининг ушбу таклифини регионларида қишлоқ хўжалиги ишлари сентябр ойи ўртаси — октябр ойи бошларигача давом этиши билан изоҳлаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади