12:50 / 09.02.2017
10 840

Йилига 230 минг АҚШ доллари пул топадиган фаррош ҳам бор

Йилига 230 минг АҚШ доллари пул топадиган фаррош ҳам бор

Сан-Францискода фаррош Лян Чжао Чжан йилига 230 минг доллардан ортиқ даромад олади.

Чжао Чжан кунига 17 соатдан ишлайди. Унинг асосий иш ҳақи йилига 56 минг долларни ташкил қилади. Чжан ишлайдиган компания унга мукофот сифатида яна 14 минг доллар қўшиб беради. Қолган 162 минг долларни эса у меъёрдан ортиқ, яъни қўшимча ишлагани учун олади.

Чжао Чжан ишлайдиган компания раҳбарияти уни ҳеч қачон ишдан қочмайдиган ходим сифатида ҳурмат қилади.

Нашрда келтирилишича, сўнгги 3 йилда Лян Чжао Чжан 680 минг доллардан ортиқ даромад олган. У 2015 йил давомида мутлақо таътилсиз ҳар куни ишлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Йилига 230 минг АҚШ доллари пул топадиган фаррош ҳам бор