15:17 / 10.02.2017
5 937

Ҳинд шифокори фазога учадиган бўлди

Ҳинд шифокори фазога учадиган бўлди

Ҳозирда Канада давлатида фаолият юритаётган, ҳинд миллатига мансуб, шифокор Шавма Пандия “NASA”нинг 2018 йилга режалаштирган фазодаги тадқиқотларига Олим Астронавт Шахси (CСА) дастури ичида қўшилиши эълон қилинди. Бу ҳақда “Times of India” нашрига асосланиб Qalampir.uz хабар берган.

Агар барчаси режадагидек давом этса, ўттиз икки ёшли доктор Шавма Пандияга Калпана Чавла ва Сунита Уильяслар ҳамроҳлик қилади. У ҳозирда Алберта Университети шифохонасида бош шифокор бўлиб ишлайди. Доктор Пандия Канадада туғилган, лекин унинг бувиси Ҳиндистондаги Маҳалахми яқинида истиқомат қилади.

Шавма Пандия астронавт ва шифокор бўлишидан ташқари, ажойиб опера куйчиси ва таэквандо бўйича халқаро мусобақалар ғолиби ҳамдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳинд шифокори фазога учадиган бўлди