Россияда илк ҳалол сайёҳлик йўналиши Бошқирдистонда ташкил этилади. Бу ҳақда республика Тадбиркорлик ва сайёҳлик бўйича давлат қўмитаси раис ўринбосари Роман Шайхутдинов маълум қилди, деб ёзади «Дарё» нашри.
12 кунлик тур республиканинг Уфа, Чишмин, Давлекан, Бурзян ва Учали туманларидаги ислом ва православ маданияти объектларига ташриф буюришни ўз ичига олади. «Ислом динига эътиқод қилувчи сайёҳ учун бу йўналиш жуда қулай бўлади. Улар учун йўналишда барча шароитлар яратилган», — деб таъкидлайди Шайхутдинов.
У сайёҳлик йўналишининг 30 фоизи мусулмонларга, яна 30 фоизи православларга бағишланганлиги, дастурнинг қолган қисмидан табиатда ҳордиқ чиқариш жой олганлигини таъкидлади.
Бошқирдистон Давлат қўмитаси раис ўринбосарининг сўзларига қараганда, лойиҳа Яқин шарқлик сайёҳлар учун мўлжалланган. Унинг фикрича, бу йўналишга талаб етарлича юқори бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)