18:47 / 11.02.2017
6 710

Сноуден ўзининг АҚШга топширилишига доир хабарларга муносабат билдирди

Сноуден ўзининг АҚШга топширилишига доир хабарларга муносабат билдирди

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги ва МРБ собиқ ходими Эдвард Сноуден Россия уни АҚШга топшириш масаласини муҳокама қилаётганига доир хабарларга ўз муносабатини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг уни президент Дональд Трампга "ҳадя" қилмоқчи экани, Сноуденнинг РФ разведкаси билан умуман алоқаси бўлмаганини тасдиқлайди. Бу ҳақда Кун ёзмоқда.

"Ниҳоят: менинг Россия разведкаси учун ҳеч қачон ишламаганимни тасдиқлайдиган далил. Ҳеч бир мамлакат ўз айғоқчиларини топширмайди, чунки бошқалар (айғоқчилар) ўзларини навбатдаги деб тушунишади", - деб ёзган Сноуден.

Аввалроқ, NBC телеканали тарқатган хабарга кўра, АҚШ разведкаси Россия махсус хизматлари МРБ собиқ ходими Эдвард Сноуденни президент Дональд Трампга "ҳадя қилиш" масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида маълумотларга эгалигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Сноуден – МХАнинг собиқ таҳлилчиси бўлиб, 2013 йилда Америка махсус хизматларининг электрон таъқибларини оммага ошкор қилган эди. Хусусан, унинг қилмишлари натижасида хорижий давлат раҳбарларининг телефон суҳбатлари ноқонуний равишда тинглангани маълум бўлганди. Сноуден АҚШ ҳукумати таъқибидан қочиб, 20дан ортиқ мамлакат ҳукуматига бошпана сўраб мурожаат қилган. Россия шулар жумласидан бўлди. 2014 йил 1 августида РФнинг уч йиллик яшаш ва ишлашга рухсат берувчи гувоҳномасини олди. Шундан буён Россияда истиқомат қилади.

АҚШ Сноуденни жосуслик бўйича иккита моддани бузганликда айблайди. Уларнинг ҳар бири учун Эдвардга 10 йиллик жазо чораси қўлланилиши мумкин. АҚШ маъмурияти Сноуденни хоин деб ҳисоблайди ва уни афв этишни истамайди. У Америка миллий хавфсизлиги манфаатларига катта зарар етказган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сноуден ўзининг АҚШга топширилишига доир хабарларга муносабат билдирди