18:30 / 11.02.2017
6 212

АҚШ суди россияликни хакерликда айблаб ҳибсга олди

АҚШ суди россияликни хакерликда айблаб ҳибсга олди

АҚШда россиялик хакерликда айбланиб ҳибсга олинди, деб хабар қилди Спутник нашри.

"Келиб чиқиши россиялик бўлган, айни вақтда АҚШ фуқаролигига эга Александр Твердохлебов америкаликларнинг банк ҳисоб рақамларига хакерлик ҳужумларини уюштирганликда айбланиб, ҳибсга олинган. Бу ҳақда суд ҳужжатлари далолат беради", — дейилган хабарда.

Нашрга кўра, Твердохлебов 1 феврал куни Лос-Анжелесдаги Виргиния штати, Александрия шаҳар суди томонидан илгари сурилган айбловлар асосида қўлга олинган. Айблов версияси бўйича Твердохлебов минглаб америкаликларнинг ҳисоб рақамидан пулларни ўмарган.
Суд ҳужжатларига мувофиқ, Твердохлебовни ҳибсга олиш учун ордер 19 январ куни берилган.

"Айбланувчи камида 2008 йилдан буён халқаро кибержиноятчилик фаолиятига жалб қилинган ва ҳозирга қадар бу иш билан шуғулланган. У рус тилида сўзлашувчи олий тоифали хакерлик форумлари аъзоси", — дейилган айбловда. Айблов версиясига кўра Твердохлебов ушбу форумларда "бир нечта ноқонуний схемалар, жумладан, ўғирланган кредит карточкалари ва улар ҳақида маълумотлар, ноқонуний пул айланмасини реклама қилган".

Твердохлебовга қўйилаётган айбловлар унинг интернет-чатларига асосланган ва ҳозирча пул қай тарзда ўмарилгани ҳақида батафсил маълумот берилгани йўқ.

Daily Beast нашрининг ёзишича, Твердохлебов АҚШга Россиядан келган ва 2009 йилда америкалик аёлга уйланиб, АҚШ фуқаролигини олган. Айни вақтда эр-хотин ажрашишган. Шу билан бирга эркак суд ҳужжатларида "Россия фуқароси" сифатида кўрсатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ суди россияликни хакерликда айблаб ҳибсга олди