Бугун Россия Федерацияси президенти ва Туркия раҳбари Режеп Эрдўғон ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбатда Суриядаги инқирозли вазият юзасидан ўзаро фикр алмашилган. Путин бир қатор турк ҳарбийларининг Эл-Баб туманида ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди, дейилади Sharh.uz сайтида.
Маълумки, аввалроқ чоршанба куни Туркия бош штаби Сурия шимолида 4 нафар турк ҳарбийларининг ДАИШ террорчилари билан тўнашувда ҳалок бўлгани ва 15 нафарининг жароҳатланганини маълум қилган.
Туркия армияси ўтган йилнинг 24 август куни Сурия қуролли мухолифати иштирокида ДАИШ террорчиларига қарши ҳарбий операция бошлаган эди. Дастлаб чегарадаги Жараблус шаҳари устидан назоратни қўлга олган, ҳозирда эса Эл-Баб шаҳрига хужум уюштирмоқда. Туркия президенти Тайип Эрдўғоннинг айтишича, ҳарбий операциядан мақсад 5 минг километр ҳудудни террорчилардан тозалаш ва бу ерда қочоқларни жойлаштириш учун хавфсиз ҳудуд ташкил этишдан иборат. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда