07:45 / 12.02.2017
6 657

Полиция зўравонлигига қарши чиқаётганлар Париж яқинида автомобилларга ўт қўймоқдалар

Полиция зўравонлигига қарши чиқаётганлар Париж яқинида автомобилларга ўт қўймоқдалар

Францияда полиция зўравонлигига қарши чиқаётганлар Париж яқинидаги Бобиньи шаҳарчасида автомобилларга ўт қўймоқдалар, деб хабар бермоқда Кун нашри.

Норозиликларда ўнлаб одамлар иштирок этмоқда. Улар қўлларида "Тео учун адолат" деган плакатларни кўтариб олишган. Гап полиция ходимлари томонидан жинсий зўравонликка учраган йигит ҳақида кетмоқда.

Парижда оммавий норозиликлар 6 февралда полиция 22 ёшли марокашлик йигитни ушлагандан кейин бошланган. Йигит гиёҳванд моддалар сотишда гумон қилиниб, полиция бўлимига олиб кетилган ва у ерда дўппосланиб, зўрланган. Ҳозирда жабрланувчи шифохонада қолмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан 4 нафар полициячига айблов қўйилган.


Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Полиция зўравонлигига қарши чиқаётганлар Париж яқинида автомобилларга ўт қўймоқдалар