08:51 / 15.02.2017
5 929

Россиялик депутат Валентин кунини нишонлашни қоралади

Россиялик депутат Валентин кунини нишонлашни қоралади

Россия Федерацияси Думасининг аъзоси, депутат Виталий Милонов мамлакат Федерал ахборот агентлигига 14 феврални “авлиё Валентин” куни сифатида нишонлаш борасида ўз фикрларини билдирди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

“Менинг фикримча, авлиё Валентин кунини нишонлаш худди “қора жума”, чегирмалар кунида ва шу қатори кунларда тижорий фойда топиш билан бир хил. Бизнинг жамиятда бу кун фақат иқтисодий фойда олиш учун жонланиб турибди.

Атрофга боқинг, гул дўконлар, савдо марказлари, ўйинчоқ дўконлари бу байрам ортидан фақат даромад қилмоқда. Агар сиз севгингиз ана шундай маиший буюмлар билан баҳоланади деб ўйласангиз, марҳамат давом этинг. Аммо олий туйғуларни пулга чақиш, шу туйғу йўқлигини билдиради”, дейди Милонов.

Бундан ташқари, депутат ўз сўзи давомида, бу куннинг асосий ташкилотчилари ресторан, кафе, товар ишлаб чиқарувчилар эканлигини эсдан чиқармасликни таъкидлаб ўтди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик депутат Валентин кунини нишонлашни қоралади