18:44 / 16.02.2017
6 868

Германиядаги чиқиндихонада портламай қолган бомба топилди

Германиядаги чиқиндихонада портламай қолган бомба топилди

Кеча, 15 февраль куни Иккинчи Жаҳон уруши давридан бери портламай қолган бомба тасодифан бутун Германия бўйлаб айланиб чиқиб, Кёльндаги чиқиндиларни қайта ишлаш ҳудудидан топилди.

Полициянинг маълумотига кўра, бомбанинг узунлиги бир метр атрофида ва диаметри 40 см. У Дойцен шаҳридан Кёльнга келтирилган. Бу масофа тахминан 480 километрни ташкил этади.

Ҳудуднинг 100 метр радиусидаги тахминан 600 та киши бехатар жойга кўчирилди. Кейин, сапёрлар бомбани зарарсизлантиришга киришди.

Маълумот учун, бундан аввал ҳам Грециянинг Салоники ҳудудларидан Иккинчи Жаҳон урушида отилмай қолган 250 килограмли авиабомба топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германиядаги чиқиндихонада портламай қолган бомба топилди