Шу йилнинг июлида Дубайда автопилот билан жиҳозланган ва одам томонидан бошқарилишни талаб қилмайдиган биринчи учар таксилар ишлай бошлайди. Бу ҳақда Жаҳон ҳукумат саммитида амирликнинг йўл ва транспортлар бошқармаси бошлиғи Маттар ал-Тайер маълум қилди, деб ёзади Daryo.
Бир ўринли учивчисиз учар қурилма Хитойнинг EHang компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Қурилма 250 кг тош босади, у оғирлиги 100 килограммгача бўлган юкларни таший олади. У 106 киловаттлик саккизта электр моторлар билан таъминланган, улар 14,4 киловатт-соат сиғимли батареялар комплектидан қувват олади.
Заряд 50 километрлик парвоз ёки 23 дақиқага етади. Ўртача тезлик соатига 100 км, максимал тезлик эса — соатига 160 км. Учувчисиз учар қурилмани зарядлашга 2—4 соат вақт кетади.
Қурилма салонига сенсорли экран ўрнатилган, унинг ёрдамида исталган якуний нуқта кўрсатилади. У фақат олдиндан белгиланган йўналиш бўйича уча олади. Учувчисиз қурилмаларнинг фаолияти кеча-ю кундуз махсус тузилган бошқарув маркази томонидан кузатилади ва назорат қилинади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди