Қирғизистон Марказий Банки раҳбари Тўлқинбек Абдигулов ҳар бир фуқаронинг камида 100 г олтини бўлиши ҳақида орзу қилади. У Bloomberg нашрига берган интервьюсида шу ҳақида маълум қилди, деб ёзмоқда Кун нашри. Абдигуловнинг сўзларига кўра, бошқарувчи Қирғизистон аҳолисига 140 килограммча олтин сотган - бу одамларни ўз пулларини қорамолларга тикмасликка олиб келиши керак бўлган чоралардан бири.
"Олтин узоқ вақт сақланиши мумкин ва, халқаро бозорлардаги нархларга қарамай, у инсонлар кўз ўнгида ўз қадрини йўқотмайди. Мен бу орзуимни тезроқ амалга оширишга ҳаракат қиламан", - дейди у.
Олтин Қирғизистон экспортининг асоси ҳисобланади. Унинг аҳолиси 6 миллион кишидан иборат. Бу Абдигуловнинг орзусини ҳақиқатга айлантириш учун 600 тонна олтин (яъни қимматбаҳо металл ишлаб чиқаришнинг 30 йиллик ҳажми) керак бўлади деганидир. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди