06:27 / 18.02.2017
9 425

Дубай энди ҳаммадан 10 қадам олдинда!

Дубай энди ҳаммадан 10 қадам олдинда!

Дубай валиаҳди Шайх Ҳамдон бин Муҳаммад DubaiX лойиҳасини тезлаштиришга киришди. Лойиҳа Дубайнинг бошқа масканлардан ўн йил олдинда юришини кўзда тутади. Бу ҳақда "LovinDubai"га таяниб "Кун.уз" хабар берди.

"Шайх Муҳаммад фақатгина биринчи рақамли бўлиш билан кифояланмайди, биз ўн йил олдинда бўлишни истаймиз", - дея хабар берилди Дубай матбуот хизматида.

Барча давлат субъектлари 3 ой ичида ташаббуслар ва таклифлар режасини ишлаб чиқишлари талаб қилинади.

Бу ташаббус бир неча кун аввал бўлиб ўтган Бутунжаҳон саммитида илгари сурилган. Унда валиаҳд шаҳзода DubaiX лойиҳасини муҳокама қилиш учун Дубай ҳукумати раҳбарлари билан учрашган.

"Бугун мен барча ҳукумат етакчилари ва ходимларини аста-секинлик билан кичик ўзгаришлар қилишга эмас, балки ўз миссияларини бажаришда янгича, ижодий ёндашувлар ва технологияларни қамраб олишга чақираман. Биз илғор инновациялар ва технологиялар соҳасида олдинда бўлишни истовчи ёш ва ғайратли ҳукуматмиз", - деди Дубай валиаҳди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубай энди ҳаммадан 10 қадам олдинда!