09:54 / 18.02.2017
7 608

Трамп машинасига тажовуз қилинди

Трамп машинасига тажовуз қилинди

АҚШ президенти Дональд Трамп машинасига номаълум кимса томонидан тош улоқтирилди. Воқеа Флоридада юз берган, Трамп бу ерга дам олиш кунларига келган. Бу ҳақда РИА “Новости”га асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.

Таъкидланишича, президент кортежи Палм-Бич аэропортидан Трампнинг Мар-а-Лаго масканига кетаётган бўлган. Номаълум кимса Трамп кетаётган автомобилга тош ёки шунга ўхшаш буюм улоқтирган, бироқ "нишонга ура олмай", бошқа машинага теккан.

Махфий хизмат воқеани тергов қилишни бошлади.

"Махфий хизмат куннинг иккинчи қисмида кортежга қандайдир буюм улоқтирилганлигини тасдиқлайди. Биз воқеани тергов қилмоқдамиз ва ҳозирча бошқа маълумот тақдим қила олмаймиз", деб айтган хизмат вакили.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп машинасига тажовуз қилинди