08:46 / 16.05.2015
7 820

Украина ва Хитой 2,4 млрд долларлик валюта свопи ҳақида келишиб олди

Украина ва Хитой 2,4 млрд долларлик валюта свопи ҳақида келишиб олди

Украина Миллий банки ва Хитой Халқ банки 2,4 млрд доллар қийматдаги гривна ва юанда валюта свопи ҳақида келишиб олишди. Бу ҳақда УНИАН агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади Kun.uz.

Украина томонидан келишувни Миллий банк раҳбари Валерия Гонтарева, Хитой томонидан Халқ банки раҳбари Чжоу Сяочуань имзолади.

Келишувга кўра, Украина 54 млрд гривна, Хитой 15 млрд юань тақдим қилади. Келишув уч йилга имзоланди ва 2015 йилнинг 23 июнидан кучга киради.

“Бу келишув бизнинг давлатларимиз – стратегик ҳамкорлар учун жуда муҳим келишув ҳисобланади ва иккала давлатнинг иқтисодий ривожланишига кўмак беради. Келишув бўйича олинган маблағлар савдо операциялари ва иккала давлат ўртасидаги тўғридан-тўғри инвестицияларни молиялаштириш учун ишлатилиши мумкин”, деб изоҳ бериб ўтди Украина Миллий банки раҳбари Валерия Гонтарева.

Гонтареванинг таъкидлашича, келишув валюта курсига босимни камайтириш ва пул-кредит бозорини барқарорлаштиришга кўмак беради.

Аввалроқ S&P мутахассислари Украина Миллий банкининг банк секторидаги ҳаракатлари дефолтга олиб келмаслигини айтган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина ва Хитой 2,4 млрд долларлик валюта свопи ҳақида келишиб олди