Эквадор фуқаролари 19 февралда мамлакатда ўтадиган сайловларнинг 1-босқичида кейинги 4 йилга президент сайлашади. Шунингдек, мамлакат парламентига ҳам янги депутатлар сайланди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Бу охирги 10 йил ичида мамлакатнинг амалдаги президенти Рафаэль Корреа иштирок этмаётган илк сайловлар бўлади. Бироқ у сайловолди кампаниясида фаол иштирок этиб, "ПАИС альянси" блокидан номзод, собиқ вице-президент Ленин Моренони қўллаб-қувватлади.
Мамлакат президенти лавозимига 1998 йилдан бери ногиронлар аравачасида ҳаракатланадиган Моренодан ташқари яна 7 номзод кураш олиб боради. Бироқ кузатувчиларнинг фикрича, улардан икки нафари президент бўлишга ҳақиқатда реал имкониятларга эга. Булар собиқ банкир Гильермо Лассо ва социал-христиан партияси вакили Синтия Витери.
Сайловларда 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаган номзод автоматик равишда президент бўлади. Агар номзод 1-босқичда 40 фоиздан кўпроқ овоз билан ўз ортидан келаётган энг яқин рақибидан 10 фоиз кўпроқ овоз тўпласа ҳам президент бўла олади. Қолган бошқа вазиятларда 2-босқич ўтказилади.
Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда 12,8 млн киши овоз бериш ҳуқуқига эга. Эквадорда сайловлар 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган барча учун мажбурийдир. Сайловларда иштирок этмаганлик учун жарима кўзда тутилган ва унинг миқдори 37,5 долларни ташкил қилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?