Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Душанбе шаҳри фаоллари билан учрашувда ўғли Рустамни пойтахтга ҳоким этиб тайинлаганига изоҳ берди, деб ёзади Hilol.uz.
“Пойтахт ҳокимлигини бошқаришга киришишдан олдин Рустам Имомали давлат тузилмаларида керакли тажрибани тўплади. Бундан ташқари, сир эмаски, шаҳарда йиғилиб қолган муаммоларни ҳал қилишда унга ташқаридан салбий таъсир ўтказа олишмайди”, – деди Тожикистон раҳбари. Унинг таъкидлашича, Рустам Имомали зиммасига юклатилган барча вазифаларни уддалай олади.
Имомали Раҳмон ўғлига оддий халққа яқинроқ бўлишни маслаҳат берди.
“Уларнинг уйига бор. Ишчининг, хизматчининг дастурхонида ўтир. Бу билан нафақат уларнинг ҳурматини қозонасан, балки оддий халқ қандай яшаётганини ҳам тушуниб етасан”, – деди президент ота ҳоким ўғлига.
Учрашувда Рустам Имомали ҳам сўз олиб, кўрсатаётган қўллови ва ғамхўрлиги учун Имомали Раҳмонга миннатдорчилик билдирди. У пойтахт Душанбенинг гуллаб-яшнаши учун барча зарур чораларни қўллашга сўз берди.
Рустам Имомали январь ойининг бошларида Душанбе шаҳрига ҳоким этиб тайинланган эди. Ундан олдин эса Коррупцияга қарши кураш ва молиявий назорат агентлигини бошқарган.
У 1987 йилда туғилган. Тожик миллий университетининг халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишини тугатган, Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатия академияси тингловчиси бўлган. Инвестициялар ва давлат мулки қўмитасида, Ёшлар иттифоқида ишлаган. Айни пайтда Тожикистон футбол федерациясининг раиси. МДҲ ҳудудидаги энг ёш генерал. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда