15:50 / 19.02.2017
10 302

Олимлар қадимий ацтеклар нимадан қирилиб кетганлигини аниқлади

Олимлар қадимий ацтеклар нимадан қирилиб кетганлигини аниқлади

Биологлар XV асарда яшаган қадимий ацтеклар цивилизацияси нимадан қирилиб кетганлигини аниқлади, деб хабар берди “Даракчи” нашри. Тадқиқотларга кўра, ацтеклар цивилизацияси конкистадорлар томонидан Мексикага олиб келинган сальмонелла туфайли қирилиб кетган.

Сальмонелла бактерияси 20 йил давомида қадимий цивилизацияни аста-секинлик билан йўқ қилган. Айнан шу бактерия Мексика ҳиндуларининг оммавий равишда қирилиб кетишига сабаб бўлиб, уни 80 фоизга камайтирган ва Колумбнинг қадами теккунча Янги Дунёда яшаган 20 миллион ҳиндунинг тенг ярми қирилган.

Мазкур гипотеза ҳақида илгари ҳам гапирилган. 1983 йилда антрополог Генри Добинс европалик конкистадорлар томонидан олиб келинган касаллик туфайли 1492 йилдан бери Америка аҳолисининг 95 фоизи вафот этганлигини маълум қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар қадимий ацтеклар нимадан қирилиб кетганлигини аниқлади