16:06 / 19.02.2017
10 813

Новосибирсклик аёлнинг отиб ўлдирилишини видеокамера суратга олди

Новосибирсклик аёлнинг отиб ўлдирилишини видеокамера суратга олди

Россиянинг Новосибирск вилоятидаги Калинин туманида фожиа юз берди, деб хабар қилди “Даракчи” нашри.

Ҳовлилардан бирида ўқ отар қуролдан аёлга қарата ўқ узган“Жип” ҳайдовчисини кўчадаги кузатув камераси суратга олди. Кадрда машинадан тушган эркак аёлга қарата ўқ узгани, аёл йиқилиш жараёнида боши билан бошқа машинага урилгани акс этган. Воқеа жойига етиб келган тиббиёт ходимлари аёлнинг ҳаётини қутқариб қололмадилар.

“2017 йилнинг 15 февраль куни ҳуқуқ-тартибот идорасига Богдан Хмельницкий кўчасидаги уйлардан бирининг ҳовлисидан оёғи ва қорнидан яраланган 37 ёшли аёл топилгани тўғрисида хабар берилди”, деб маълумот берди Россия федерацияси ҳудудий тергов қўмитаси.

Мазкур жиноятни шу туманда яшовчи, аёлга қўшни турувчи 51 ёшли эркак амалга оширган. У жиноятни содир этган пайтда маст бўлган. Эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Новосибирсклик аёлнинг отиб ўлдирилишини видеокамера суратга олди